Биз сизнинг қўшнингизмиз! – Зеленский беларусларга мурожаат қилди
Олам
−
27 Февраль 2022
15302Украина Президенти Владимир Зеленский Беларусь халқига мурожаат йўллаб, бугун, 27 февраль куни мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилаётган референдумда тўғри танлов қилишга чақирди.
“Менинг бу сўзларим Беларус фуқароларига қаратилган бўлади. Бугун барчангиз референдумда овоз бериш учун сайлов участкаларига чақирилгансиз. Бу оддий сиёсий жараёндек кўриниши мумкин, аммо ҳозир бу нормал эмас. Энди бутунлай бошқача савиядаги қарорлар қабул қилинмоқда. Украинадаги тун шафқатсиз бўлди. Яна отишмалар, турар-жойлар, фуқаролик инфратузилмаси яна бомбардимон қилинди. Мамлакатимизда бирорта ҳам объект йўқки, босқинчилар ўз нишони деб ҳисобламасин”, дейди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Украинанинг Васильков, Киев, Чернигов, Суми, Харьков ва бошқа кўплаб шаҳарлари охирги марта Иккинчи жаҳон уруши даврида бўлган шароитда омон қолмоқда.
“Кимлигингизни ўзингиз ҳал қиласиз. Кимлигингизни ўзингиз ҳал қиласиз. Болаларингизнинг кўзига қандай қарайсиз? Бир-бирингизнинг кўзингизга қандай қарайсиз? Қўшниларингизга? Биз эса сизнинг қўшнингизмиз!”, дея у беларусларга юзланди.
Аввалроқ Зеленский Россия билан музокара ўтказиш учун Беларусдан бошқа исталган давлат тўғри келишини айтганди. У шунингдек, Украина делегацияси ўзига ҳужум уюштирган давлатга музокара учун бормаслигини қўшимча қилган.
LiveБарчаси