Биз олов билан ўйнаяпмиз – Рим папаси ядровий таҳдидлар ҳақида

World

image

Рим папаси Франциск Украинадаги урушни тўхтатиш ва қарама-қарши томонлар ўртасида жиддий музокаралар бошлашга чақирди. Бу ҳақда у Баҳрайнга ташрифи чоғида айтиб ўтган.

“Биз Украинада давом этаётган урушни тўхтатиш ва томонлар ўртасида жиддий музокаралар бошлашга чақирамиз”, дейди Рим-католик черкови раҳбари.

Папа дунёни мўрт мувозанатдаги жар ёқасига етаклаётган қарама-қарши блоклар мантиғини танқид қилган.

Шунингдек, у Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидларига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтган.

“Биз фожиали сценарийнинг гувоҳи бўлаётганга ўхшаймиз. Биз ҳамма одамларга ғамхўрлик қилиш ўрнига олов, снаряд ва ракеталар, кўз ёшлари ва ўлимга сабаб бўладиган қуроллар билан ўйнаяпмиз”, дейди Папа  Франциск.


Tags

Rate Count

224

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends