Биз хурсандмиз ва ўзимиздан фахрланамиз – Флик
Спорт
−
13 Январь
1447Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ханси Флик “Реал”га қарши ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Бугун биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирини мағлуб этиб, кубокни қўлга киритдик. Биз бахтлимиз ва қувончдан ўзимизни тия олмаяпмиз. Мен учун энг муҳими ўйинни қандай ташкил этиш ва якунлаш. Шунингдек, шогирдларим бир жамоа бўлиб, ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйинни назоратга олдик ва ҳужумдаги учлик ўз ишини қойилмақом тарзда бажарди. Бу футбол, кўп йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, катта клубларнинг мақсади – совринлар. Биз хурсандмиз ва ўзимиз билан фахрланамиз”, дейди Флик.
Эслатиб ўтамиз, 13 январга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги финалида “Барселона” “Реал”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди. Каталонияликлар 15-марта мазкур совринга эга чиқди.
LiveБарчаси
Доллар курси пастлади.
16:15