“Барселона” яна бир бор “Реал”ни аяб ўтирмади
Спорт
−
13 Январь
5238Каталониянинг “Барселона”си Испания Суперкубоги финалида “Реал Мадрид”ни йирик 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
13 январга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги финал учрашувида футбол мухлислари “Эль класико” гувоҳи бўлди. Баҳсда 5:2 ҳисобида “Барселона” ғалаба қозониб, ўз тарихида 15-марта Суперкубок соҳибига айланди.
Учрашувда дастлаб, 5-дақиқада Килиан Мбаппе мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин “кўк-анорранглилар” биринчи таймнинг ўзида Ямаль, Левандовски, Бальде ва Рафиньянинг голлари эвазига камбек амалга оширди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи тайм бошида бразилиялик Рафинья яна бир бор “Реал” дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобига дублни расмийлаштирди. 58-дақиқада “Барселона” посбони Войцех Шесни Мбаппени тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. 60-дақиқада эса Родриго жарима зарбасидан супергол урди ва ҳисобни қисқартирди ва ўйин якунига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди.
LiveБарчаси
Доллар курси пастлади.
16:15