“Биз ижтимоий мавжудотлармиз”. Гонконг аҳолиси карантин қоидаларини оммавий равишда бузмоқда
Олам
−
13 Апрель 2020
6353Кеча, 12 апрель куни Гонконг аҳолиси карантин қоидаларини қўпол равишда бузгани қайд этилди. Шаҳар аҳолиси ушбу кунда пляжлар, ресторанлар ва бошқа оммавий масканларга ташриф буюрган.
Пасха байрами кунлари одамларни шаҳарнинг машҳур жойлари жалб қилди. Уларнинг кўпчилиги тиббий ниқобларсиз шаҳар бўйлаб ҳаракатланишди. Аҳоли вакилларининг айтишича, карантин жуда зерикарли.
"Биз ҳар доим уйда бўламиз ва бу жуда зерикарли", дейди 24 ёшли Банни Мак.
Унинг қўшимча қилишича, одамлар ўзаро мулоқот қилиб туриш керак. Ушбу карантин вақтида ижтимоий алоқалар узилиб қолган. Унинг фикрича, у мулоқот вақтида ўзини эҳтиёт қила олади.
"Биз ижтимоий мавжудотлармиз. Дўстларимиз билан биргаликда мулоқот қилиб, дам олиб туришимиз керак. Мен ўзимни ва бошқа одамларни ҳимоя қилиш учун етарлича эҳтиёткорман. Менимча, одамларнинг кўчага чиқиши одатий ҳолдир”, дейди Мак.
Жорий йилнинг 29 мартдан бошлаб шаҳарда жамоат йиғилишлари тақиқланди. Шундан сўнг ҳам коронавирус юқтириш ҳолатлари камаймади. Шундан сўнг, шаҳар ҳукумати бу чораларни 23 апрелга қадар узайтирганини маълум қилди.
Ўтган йил 7 ой давом этган намойишлардан сўнг, полиция ҳам ушбу қонунбузар аҳолини ҳибсга олишга шошилмаяпти. Шифокорлар эса жиддий хавотирда эканликларини айтмоқда. Аҳолининг ушбу мантиқсиз ҳаракати коронавирус тарқалишини тезлаштириб, шаҳар ҳаётига хавф солиши мумкин.
"Мен метрода бўлганимда бироз қўрқиб кетдим. Одамлар жуда кўп эди. Мен ташвишдаман, лекин ниқоб тақиб юрдим ва антисептик воситалардан фойдаландим", дейди гонконглик 24 ёшли Ирен Чонг.
Гонконгликларнинг ушбу ҳаракатидан шаҳар раҳбари Керри Лам ҳам хавотирда эканини айтиб ўтди. Facebook'даги постида у фуқароларни ресторанларда ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилишга чақирган ва ҳукумат текширувларни кучайтиришини айтган.
"Энг муҳими, аҳолининг қоидаларга бўйсуниши. Умид қиламанки, бундан сўнг ҳамма ўзини яхши ҳис қилади”, деб ёзади Керри Лам.
Сўнгги маълумотларга кўра, Гонконгда коронавирус билан касалланганлар 1004 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 4 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь