Биз аҳолининг талабига муносиб ҳаракат қилишимиз керак – Мирзиёев

Жамият

image

Бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Урганчда халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун мана шу қадим ва табаррук заминда, муборак Рамазон ойида сиз, азиз юртдошларим билан кўришиб турганимдан ғоят мамнунман. Агар таҳлил қилсак, Хоразмда кўп нарсалар ўзгарди. Лекин замон шиддат билан ўтяпти, аҳолининг талаби ўсиб боряпти. Биз шунга муносиб ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун ишимизни танқидий кўриб, катта-катта марралар олишимиз керак”, дейди давлат раҳбари.

Йиғилиш аввалида Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар қайд этилиб, охирги олти йилда мактабгача таълим қамрови 22 фоиздан 79 фоизга етказилгани айтиб ўтилган. Шунингдек, вилоятда 131 та мактаб қурилиб реконструкция қилинган, 580 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

Қайд этилишича, вилоятдаги 531 та маҳаллани обод қилишга қўшимча 1 триллион сўм, туман марказлари йўлларини таъмирлаш, пиёдалар йўлаги ва ёритгичларга 50 миллиард сўм ажратилган.

Охирги беш йилда 9 минг 500 та хонадонли уйлар фойдаланишга топширилган бўлиб, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланган.

Маълум қилинишича, вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 1,5 миллиард долларлик 7 мингта лойиҳа доирасида янги корхоналар ишга тушган. Бу орқали 50 мингта янги доимий иш ўринлари яратилиб, 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилган.

Бундан ташқари, ҳудудда ишлаб чиқариш 1,5 бараварга кўпайиб, саноат экспорти 190 миллион долларни ташкил этган. Айниқса, тўқимачилик, автомобилсозлик, озиқ-овқат, электротехника ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 2 бараварга ўсган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хоразм Урганч сессия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг