Биз ҳеч кимни мажбурламаймиз – КХШТ бош котиби Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилиши ҳақида

Олам 8930
image

Ўзбекистон Республикаси Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қўшилмоқчи эмас. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Станислав Зась маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир давлат қаерда ва қайси ташкилотда бўлишини танлаш ҳуқуқига эга ва ташкилот уларнинг қарорларига ҳеч қачон таъсир кўрсатмайди.

“Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти ва биз ҳеч кимни ўз сафимизда бўлишга мажбурламаймиз”, деган бош котиб.

Жорий йилнинг 23 август куни ўтказилган КХШТнинг навбатдан ташқари сессиядан кейин КХШТ бош котиби Станислав Зась Ўзбекистон ташкилотга қайтадими, деган саволга жавоб берди.

"Ўзбекистон Президентининг барчамиз учун жуда муҳим мавзудаги сессияда иштирок этганини мамнуният билан қарши оламиз. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрмиз. Бундай ҳамкорлик амалга ошириляпти. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари биргаликдаги машғулотда қатнашяпти. Аммо мамлакатнинг ташкилотимизга қайтишига келсак, бу аввало ўзбек халқи ва мамлакат раҳбариятининг хоҳишига боғлиқ", деган Васильевич ўшанда.

КХШТ қандай ташкилот?

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бироқ, КХШТ ягона ҳарбий-сиёсий бирлашма сифатида ҳеч қачон ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаган. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг аъзоси бўлган

Қайд этиш керакки, КХШТ асоси 1992 йили Тошкентда қўйилган. Ўшанда ушбу шартномани Ўзбекистон ҳам имзолаган. Бироқ, расмий Тошкент 1999 йилда ушбу келишувга аъзоликни давом эттиришдан бош тортган. Орадан бин қанча муддат ўтиб, 2006 йилда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзолиги тикланган. Кейин 2012 йилда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзолиги яна тўхтатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 338
Рейтинг: 3
t
×