Биз ҳам, Украина ҳам ғарбнинг насиҳатларидан чарчадик – Эрдўған
Олам
−
25 Февраль 2022
24450Ҳамма (ЕИ давлатлари) Украинага такрор ва такрор насиҳат қилмоқда. Бу насиҳатлар билан қорин тўймайди. Нима қилдингиз, нима қиляпсиз, нима қилмоқчисиз, ёки бир қадам ташладингизми? Биз ҳеч қандай қадам ташланмаганини кўряпмиз. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 25 февраль куни Истанбулда жума намозини адо этгач, матбуот ходимлари билан учрашувда гапирган.
Президент Эрдўған бугун Украинадаги фавқулодда ҳолат бўйича ўтказилиши режалаштирилган НАТО давлатлари йиғилишига эътибор қаратиб, шундай деган:
“Ҳали ўтказилмаган йиғилишдан қандай натижалар олишимиз ҳақида бир нарса деб бўлмайди. Соат 17:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да йиғилиш ўтказамиз ва бу йиғилишда раҳбарларнинг фикрини кўрамиз. НАТОнинг позициясига нисбатан бизнинг позициямиз жуда аниқ ва равшан эди. Демак, бу оддий қоралашга айланиб қолмаслиги керак”.
Туркия раҳбарига кўра, НАТО Украинадаги вазият бўйича қатъий қарор қабул қилиши керак.
“НАТО томонидан қатъийроқ қадам қўйилиши керак эди. Биз жаноб Бош котиб Столтенберг билан бу борада аниқ музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу учрашувларда биз ҳам НАТОнинг позицияси борасидаги позициямизни уларга етказдик. Бугунги йиғилишда барча етакчиларнинг позициясини кўрамиз ва уларга ўз позициямизни тушунтирамиз”, дейди Эрдўған.
Эрдўғанга кўра, бугунги вазиятни барқарорлаштириш учун Украинага насиҳат қилишнинг ўзи етарли эмас. Шундоқ ҳам Европа Иттифоқи давлатлари бугунгача амалий иш ўрнига, фақат насиҳат билан чегараланди.
“Уларнинг барчаси Украинага такрор ва такрор насиҳат қилади. Албатта, бу насиҳат билан қорин тўйиб қолмайди. Сиз нима қилдингиз, нима қиляпсиз, нима қилмоқчисиз ёки бирон бир қадамингиз борми? Қарасак, ҳеч қандай қадам ташланмаган.
Бугунги НАТО саммитида "Сиз бу масала бўйича қандай қадамлар ташлаяпсиз ёки қилмоқчисиз", деган саволни кўтармоқчимиз. Йўқса, кўп насиҳат қилиш, кўпни қоралаш бефойда”, деган Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь