Бивол Россиянинг энг яхши боксчиси ким эканлигини айтди

Спорт

image

Россиялик боксчи, енгил вазнда WBA Супер чемпионлик камари соҳиби Дмитрий Бивол Константин Цзюни Россия спорти тарихидаги энг яхши боксчи деб билишини тан олди.

“Мен Константин Цзю Россия спорти тарихидаги энг яхши боксчи деган фикрга қўшиламан. Унинг жуда кўп камарлари бор. Цзю россиялик ягона мутлақ жаҳон чемпиони”, дейди Бивол.

Маълумот учун, 34 та жангнинг 31 тасида ғалаба қозонган Цзю ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Собиқ боксчи WBA, WBC, IBF йўналишларида ўтказган жангларининг 25 тасида рақибларини нокаутга учратган.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Дмитрий Бивол Америка бокс ёзувчилари уюшмаси томонидан 2022 йилнинг “Йил боксчиси” мукофотини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Цзю Бивол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар