Бивол-Бетербиев дилогиясида ҳисоб тенглашди
Спорт
−
23 Февраль 5638 1 дақиқа
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс оқшоми марказий жангида биринчи оғир вазн тоифасида Дмитрий Бивол Артур Бетербиевни мағлуб этди ва мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
23 февралга ўтар кечаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони россиялик Артур Бетербиев ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши камарларини ҳимоя қилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Бивол 114-114, 116-112, 115-113 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган эди.
Live
Барчаси