Биткоин нархи яна ўсишни бошлади 

Технология 2387
image
-

Биткоин криптовалютасининг нархи 10 фоиздан кўпроққа ўсди. Буни "CoinDesk" порталининг маълумотлари тасдиқламоқда. 

Тақдим этилган маълумотларга кўра, энг юқори чўққида криптовалюта 49 минг 829 долларга тенг бўлган. 

Бундан ташқари, Тошкент вақти билан бугун, 2 март куни соат 04:30 да биткоин криптовалютасининг нархи бир донаси учун 49 минг 662 доллар бўлган. 

Аввалроқ, биткоин криптовалютаси нархининг пасайиши фонида Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск 15,2 миллиард доллар йўқотгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил декабрь ойининг иккинчи ярмидан биткоин нархи кескин кўтарила бошлади. Биткоин нархи 16 декабрь куни рекорд даражада кўтарилиб, 2017 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан ошиб кетди. Ўшандан бери у фаол равишда ўсиб келди.  

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×