Биткоин нархи бўйича тарихий рекордини янгилади 

Олам 3705
image

Биткоин криптовалютасининг нархи 47 минг доллардан ошиб, тарихий рекордини янгилади. Бу ҳақда "Binance" биржасидаги савдо маълумотлари дарак бермоқда. 

Рақамли валютанинг нархи 47 минг 460 долларга кўтарилган. 

Таъкидланишича, ўтган кун давомида криптовалюта ўзининг тарихий максимумини бир неча бор янгилаган. 

Маълумотларга кўра, Американинг Tesla Inc. компанияси биткоинларга 1,5 миллиард доллар сармоя киритган ва ўшандан кейин криптовалютанинг нархи қимматлашишни бошлаган. 

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×