Битирувчиларга шаҳодатнома қачон берилиши маълум қилинди
Жамият
−
20 Май 2020
9449Умумий ўрта таълим мактабларини битирганликлари тўғрисидаги шаҳодатнома ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин ўқувчиларга топширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғида эълон қилинди.
Унга кўра:
- 5-июнга қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳолар attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритилади ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилади;
- 15-июнга қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)лар электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади;
- тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин ўқувчиларга топширилади.
- аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.
Аввалроқ, Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида якуний имтиҳонлар бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси