Бишкекда “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти ўтказилади

Олам

image

2026 йил 21 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги Алиқул Осмонов номидаги Миллий кутубхонада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” (New Uzbekistan: The Way of Shavkat Mirziyoyev) китобининг қирғиз тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, илмий доиралар, маданият намояндалари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этиши кутилмоқда.

Нашр халқаро илмий-таҳлилий асар бўлиб, унда Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида фаолият бошлаганидан буён амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, унинг сиёсий етакчилиги феномени ҳамда “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш стратегияси ҳар томонлама таҳлил қилинган.

Маълумот учун, аввалроқ ушбу китоб тақдимоти АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ Бош қароргоҳида ҳам бўлиб ўтган. Тақдимотда БМТ раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда журналистлардан иборат 100 га яқин киши қатнашган.


 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг