Бишкекда онлайн тўй ўтказилди

Олам

image

Коронавирус - бу режалаштирилган тўйни бекор қилиш учун сабаб эмас. Қирғизистонлик янги турмуш қурган жуфтликлар айнан шу фикрда. Юлия ва Искандар қариндош ва дўстларининг ҳаётига таҳдид солмаслик учун Skype орқали турмуш қурди. "Тўй"га 35 киши таклиф қилинди.

Ёшларнинг таъкидлашича, улар қишда ФҲДЁ идорасига ариза беришган ва рўйхатга олиш март ойининг охирига режалаштирилган эди. Санаси ошкор қилинмаган куни, икки севишган ниқоб ва қўлқопларни кийиб, рўйхатга олиш идорасига пиёда борган.

Никоҳдан сўнг, янги турмуш қурганлар ушбу тадбирни нишонлаш учун уйга қайтишган. Пандемия пайтида қариндошларини уйга йиғиш хавфли бўлганлиги сабабли, ёш эр-хотин бошқача йўл тутишди. Юлия ва Искандар барча яқинларини Skype’га тўплади.

"Режага кўра, ҳамма нарса бир соат ичида тугаши керак эди, аммо "зиёфат" чўзилиб кетди. Тостлар биз кутганимиздан ҳам узунроқ эди ва бунга кўпроқ вақт талаб этилди. Эрим ва мен ҳатто рақсга ҳам тушдик", дейди Юлия.

Янги турмуш қурганларнинг сўзларига кўра, тўй нафақат қизиқарли, балки кам харажатли ҳам бўлган.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек Тўй Карантин Skype

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг