Биржада бензин нархи кўтарилди
Жамият
−
10 Май 2021
6907Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 718,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,5 фоизга камдир. Бу ҳақда Товар-хомашё биржаси хабар берди.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида барқарорлик сақланмоқда. Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 264382,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 216709,0 тоннаси, яъни 82 фоизи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 43,3 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 572,8 минг сўмдан 573,2 минг сўмгача, яъни 0,1 фоизга ўсди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржада автомобиль бензини деярли ўзининг бошланғич қийматида сотилди. Биржада шаклланган ўртача нарх ва бензиннинг сотувчи-корхоналари томонидан мустақил равишда ўрнатиладиган бошланғич нархлар ўртасидаги тафовут атиги – 0,4 фоизни ташкил қилган.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 30291,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 18348,3 тоннаси, яъни 60,6 фоизи сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи-корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 503,6 минг сўмдан 6 680,9 минг сўмгача ёки 2,7 фоизга кўтаришди.
Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 511,9 минг сўмдан 6 691,6 минг сўмгача, яъни 2,8 фоизга, яъни сотувчиларнинг бошланғич нархларини кўтариши ҳисобига ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 619,9 минг сўмни, АИ-91 – 7 665,6 минг сўмни ташкил этди.