Биржада бензин арзонлашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархи пасайди. Савдога қўйилган 4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тн ёки 75 фоизи  сотилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 млн 129 минг сўмдан 9 млн 180,5 минг сўмгача пасайиб 9 фоизга арзонлашди.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ташкил этди:

•    Фарғона НҚИЗ – 17 фоиз;
•    “Саноат энергетика гуруҳи” MЧЖ ҚК- 16 фоиз;
•    Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган) - 8 фоиз;
•    Бухоро НҚИЗ (импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2 фоиз;

Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).

Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархига таъсир кўрсатган омилларни ўрганиб, тегишли чораларни кўргани, эндиликда бензин нархи пасайиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

бензин

Баҳолаганлар

1103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг