Бирор нарса дейишга эрта – Песков Путиннинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилиши ҳақида

Олам

image

Россия ҳозирча “Тинчлик кенгаши” ташаббуси бўйича барча тафсилотларни билмайди ва америкаликлар билан алоқада ўз саволларига жавоб олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди. 

“Бундай дейишга ҳали эрта”, дейди Кремль воизи Москванинг Трамп бошчилигидаги янги тузилмага қўшилиши мавҳумлигига ишора қилиб. 

Песков, шунингдек, Кремль “Тинчлик кенгаши” фақат Ғазо секторига тегишли бўлиш-бўлмаслигини ҳам ҳали билмаслигини айтган.  

Аввалроқ бир қатор давлатлар етакчилари АҚШдан “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифини олган эди. Кенгаш 2025 йил октябрь ойида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати Миср, Қатар, АҚШ ва Туркия воситачилигида келишиб олган тинчлик режасининг иккинчи босқичида иш бошлаши кутилмоқда. 

Песков аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га кириш таклифи олганини, бу имконият ўрганилаётганини маълум қилганди. АҚШ ҳам Дональд Трампнинг ўзи ҳам Владимир Путинга таклиф юборилганини тасдиқлади. 

Трамп "Тинчлик кенгаши"га таклиф қилган давлатлар жами 50 та. Улар орасида Россиядан ташқари Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Миср, Туркия ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йил 16 январда Ғазо секторида "Тинчлик кенгаши" тузилишини эълон қилган эди. Ушбу тузилмани ташкил этиш Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасининг бир қисми бўлиб, унда халқаро кучларни жойлаштириш ҳам назарда тутилган. Бирлашманинг ижроия қўмитаси таркибига АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Президентнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр киради.

“Bloomberg” маълумотларига кўра, АҚШ Ғазо сектори бўйича халқаро Тинчлик кенгашида доимий ўрин олишни истаган давлатлардан камида 1 миллиард АҚШ доллари бадал киритишни сўрамоқда. Ижроия кенгашининг биринчи раиси Трампнинг ўзи бўлиб, ташкилот аъзолигига кимни қабул қилиш масаласини айнан у ҳал қилади. Тинчлик кенгашига аъзо бўлган ҳар бир давлат уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади ва битта овозга эга бўлади. Кенгаш қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади, бироқ уларнинг барчаси раис – Трамп томонидан тасдиқланиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг