Бирор муаммо бўлса, халқ депутатга мурожаат қилиши керак – Норбоева

Жамият

image

Аҳолида қандайдир муаммо бўлса, депутатга мурожаат қилиши керак. Депутатлар ижро органини чақириб, ўша муаммо ҳал қилинишини таъминлаб бериши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 11-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева сўз очди.

“Бизни ОАВ орқали кузатиб турган аҳолимизга мурожаат қилмочимиз: битта ҳудудга халқ сайлаб қўйган 4 нафар масъул вакиллар жавоб беради. Сиз овоз бергансиз, шунинг учун ҳам қандай муаммо бўладиган бўлса, депутатларга мурожаат қилиш керак. Депутатлар ижро органини чақириб, ўша муаммо ҳал қилинишини таъминлаб бериши керак”, дейди Сенат раиси.

Шунингдек, Танзила Норбоева халқ депутатларни муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли манфаатларини юқори даражага олиб чиқиши учун сайлаганини таъкидлади.

“Халқ уларни бекорга сайлаб қўймаган. Халқ бизнинг муаммоларимизни ҳал қилади, манфаатларимизни юқори даражага олиб чиқади, деган мақсадда сайлаган. Шунинг учун халқимиз ҳам билиши керак: ижтимоий тармоққа айтиш яхши, лекин, депутатга айтсангиз, тезроқ ишингиз битиши зарур бўлади. Бу сизнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқингиз, талаб қилишга ҳақлисиз”, дейди Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг