Зироат Мирзиёева Бухоро мактабларига чучук сув олиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бухоро вилоятининг Ромитан ва Шофиркон туманларидаги мактабларга ташриф буюриб, “Бухоро вилояти умумтаълим мактабларида сув таъминоти, санитария ва гигиена” лойиҳасининг натижалари билан танишди ҳамда ўқувчилар билан сувдан оқилона фойдаланиш, санитария ва гигиенанинг соғлом турмуш учун аҳамияти ҳақида суҳбатлашди. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди хабар берди.

Қайд этилишича, Зироат Мирзиёева бошчилигидаги меҳмонлар ўқувчиларни экология мавзусига қизиқтириш учун “Zamin Eco education” ўқувчилари билан биргаликда дарахт экиш акциясини ўтказган. Тадбир давомида “ақлли суғориш” тизими намойиш этилган.

Шунингдек, ташриф давомида ҳаво ҳарорати ва намлик даражасини ўлчайдиган датчиклар ўқувчиларга таништирилган. Ушбу танишув орқали мактаб ўқувчиларига сувни тежаш нақадар муҳимлиги тушунтирилган.

Лойиҳанинг навбатдаги босқичи учун Бухоро вилоятидаги яна 15 та мактаб танлаб олинган. Лойиҳа БМТ Болалар фонди (UNICEF), “Ўзсувтаъминот” АЖ, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятнинг 16 та мактабида қудуқлардан сув билан таъминлаш, сувни фильтрлаш ва хавфсиз ичимлик суви даражасигача чучуклаштириш тизимлари ўрнатилган. Сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи муҳандислик тармоқлари, ҳожатхона ва душ хоналари қурилган. Шунингдек, оқова сувларни суғорма сув даражасигача биологик тозалаш тизимлари ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева онаси ва турмуш ўртоғи Отабек Умаров билан бирга норин тайёрлаётган расмини эълон қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made