Бир вазирлик иккига бўлинди ва уларга вазирлар маъқулланди

Жамият

image

2021 йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ташкил қилинган Туризм ва спорт вазирлиги бугун, 18 февраль куни иккига — Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигига ажратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Туризм ва  мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. 

Шундан сўнг депутатлар Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Маълумот учун, Адҳам Икромов маълум вақт Бош вазир ўринбосари – Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан фаолият юритган. 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланган. 2016 йилда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлган.

2011 йилда Президент фармони билан Адҳам Икромов “Фидокорона хизматлари учун” ордени (мамлакат иқтисодиёти ва маданий тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси) билан, 2018 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” ордени (Иқтисодиёт ва маданиятни юксалтириш, халқ фаровонлигини юксалтириш, Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталикни сақлашга хизмат қилган улкан меҳнат хизматлари) билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги тузилган, вазир лавозимига Азиз Абдуҳакимов тайинланган эди. Эндиликда мазкур вазирлик негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилмоқда. 

2021 йилга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти сифатида фаолият юритган тузилма ўтган йили янги тузилган вазирлик тизимига ўтказилиб, Маданий мерос агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made