Бир пайтлар чиройли футбол ўйнаб, 2 та Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганмиз – Отабек Шукуров
Спорт
−
16 Октябрь
7226Жаҳон чемпионати сарлаши 3-босқич 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон-БАА ўйини якунлангач, учрашувдаги ягона гол муаллифи Отабек Шукуров матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Барча ўйинларимизда бош мураббийнинг йўқлиги жамоага таъсир қилади. Эрон билан охирги ўйинлардаги натижаримизга эътибор бериш керак. БАА билан Эрон икки хил жамоа. Охирги пайтларда журналистлар томонидан бизга нисбатан кўп негатив бўляпти, лекин билингки биз натижа учун ўйнаймиз, фақат чиройли футбол учун майдонга тушмаймиз. Мен бир пайтлар терма жамоада чиройли футбол ўйнаб, 2 та Жаҳон чемпионатидан мосуво бўлганман. Шунинг учун ҳозирги натижамизни қадрлашингизни сўрайман”, дейди Шукуров.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ортда қолган 4 та турдан кейин “А” гуруҳида 10 очко билан 2-ўринда бормоқда. 4-турда Қатарни 4:1 ҳисобида мағлуб этган Эрон ҳам 10 очко тўплаган. Тўплар нисбатининг яхшироқлиги эвазига форслар квартетда етакчилик қилмоқда.