Бир нечта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикасининг бир нечта ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.

Хабарда айтилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар Миробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б., Н.Т. ва Э.М. фуқаро А.А.га  жами 5 000 АҚШ долларини 62,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидаги 17,7 млн сўм, 5 000 Россия рубли ва 25 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. 

Бундан ташқари, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда, Қизилтепа туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. жами 6 000 АҚШ долларини фуқаро Н.Ф.га 74,7 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинган. Унинг ёнидаги 3 300 АҚШ доллари эса ашёвий далил сифатида олинган.

Навоий шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирда  ҳам валюта айирбошлаш билан шуғулланган Ф.Қ. фуқаро Ш.Ҳ.га жами 5 500 АҚШ долларини 68,4 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта айирбошлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made