Бир миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидлари бекор қилинди
3-саҳифа
−
20 Март
4903Ўзбекистонда бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган 4 та давлат хариди бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган қатор давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Улар қуйидагилар:
- Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 200,0 млн сўмлик;
- Жарқўрғон туман ҳокимлиги буюртмачилигидаги 309,0 млн сўмлик;
- Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 300,0 млн сўмлик;
- Урганч ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб-интернати буюртмачилигидаги 371,1 млн сўмлик давлат харидлари.
"Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинди, шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди", дейилади хабарда.
LiveБарчаси