Бир қанча давлат идораларининг масъуллари жавобгарликка тортилади – БП

Жамият

image

“Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “Бошплан ЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахслари архитектура ёдгорлигига зарар етказгани учун жавобгарликка тортилади. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар бермоқда.   

Маълум бўлишича, пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда. Бош прокуратура ўрганишлари давомида фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланган.  

Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган.

“Масалан, давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган”, дейилади прокуратура хабарида.

Яна 25 та объектдан фойдаланаётган давлат идораларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилган. 

Шу билан бирга, назорат тадбирлари давомида 21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилган.

“Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “Бошплан ЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахсларининг жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Маълумот учун, моддий-маланий меросларга зарар етказиш:

•  фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
•  мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 миллион 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг