Билл Гейтс қачон одамлар одатий ҳаёт тарзига қайтишини маълум қилди
Олам
−
10 Апрель 2020
17614Миллиардер Билл Гейтс коронавирус пандемияси май ойи охирида яхшиланишинига ишоняпти. Бу ҳақда у CNBC телеканалига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, фуқаролар май ойининг охири ёки июнь ойида одатий ҳаётга қайтишлари мумкин. Аммо у пандемия билан боғлиқ вазият қандай кечишини билмайди. Бу касаллик билан курашиши усулига боғлиқ. Унинг фикрича, Осиё давлатлари касаллик билан курашда бошқаларга намунадир.
"Осиё мамлакатлари коронавирусга қарши кураш миллий даражада олиб боряпти. Бу касалликка қарши курашнинг ажойиб намунасидир", дейди Гейтс.
Миллиардернинг сўзларига кўра, америкалик ўқувчилар ва талабалар ўқув йилининг охиригача дарсларга қайтишмайди. Аммо келаси йил кузидан бошлаб ўқишни давом эттиришлари мумкин. Шунингдек, "Microsoft" асосчиси ҳозирги шароитда нормал ҳаётнинг кўплаб атрибутларига қайтиш ҳали эрта эканини тушунтирди.
Гейтснинг таъкидлашича, унинг фонди 18 ойдан кам вақт ичида яратилиши мумкин бўлган вакцина устида ишламоқда. Унинг маълум қилишича, бу вакцина дунё бўйлаб кенг тарқатилади.
"Бу 95 фоиздан юқори самарадорликка эга терапевтик восита бўлади", дейди миллиардер.
Гейтс, шунингдек, инфекцияга қарши самарали курашиш учун АҚШ ҳали ҳам ўз чегараларини ёпиши кераклигини айтди.
Аввалроқ, "Microsoft" асосчиси рафиқаси Мелинда билан биргаликда COVID-19 га қарши курашиш учун 100 миллион доллар хайрия қилгани маълум бўлди. Бу борада Гейтс энг саҳоватлиги эмас. Яқинда "Twitter" асосчиси Жек Дорси хайрия ишларига бир миллиард доллар ўтказганини тан олди.
LiveБарчаси