Бейл Евро-2020 дан сўнг футболдан кетиши мумкин
Спорт
−
05 Июнь 2021
3197Уэльслик футбол юлдузи Гарет Бейл шу ёзда ўтказиладиган Евро-2020 якунига етгач, фаолиятини якунлашини маълум қилган. Бу ҳақида Испаниянинг машҳур “Marca” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли бўлган Гарет Бейл келаси мавсум футбол ўйнашни хоҳламаяпти. “Реал” Зиданнинг ўрнига Анчелоттини олиб келганига қарамай, футболчи Мадридга қайтишни истамаган. Ваҳоланки, Бейлнинг энг “гуллаган даври” айнан “Папа Карло” даврига тўғри келади.
Янги мавсум бошида футболчи Мадридга қайтиши керак, бироқ клуб унинг кетиш ҳақидаги қарори жиддий бўлган тақдирда, унга тўсқинлик қила олмайди. Бундан ташқари, улар шу баҳона Бейлнинг бир йиллик йирик маошини (22 миллион евро) тежаб қолиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бейл ўтган мавсумни Лондоннинг “Тоттенҳэм” клубида ижарада ўтказди.
Абдулла Маннонов
LiveБарчаси