Бейл тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

Гарет Бейл Уэльс терма жамоасининг 1958 йилдан буён Жаҳон чемпионатидаги илк голини урди. Форвард "B" гуруҳида АҚШ терма жамоаси билан 1-тур баҳсида пенальтидан тўп киритди. 

Учрашув Ал-Райён шаҳрида, “Аҳмад бин Али” стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. 

Маълумот ўрнида, Уэльс 1958 йилдан бери Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этмаган.

"B" гуруҳидаги яна бир учрашувда Англия терма жамоаси Эронни 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда пешқадамга айланиб олди.

Гуруҳ босқичининг 2-турида АҚШ терма жамоаси 25 ноябрь куни Англияга қарши майдонга тушса, Уэльс терма жамоаси Эрон билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати 18 декабрга қадар давом этади. Турнирда 32 та жамоа иштирок этмоқда. Мундиалнинг амалдаги ғолиби 2018 йилги финал ўйинида Хорватияни мағлуб этган Франция терма жамоаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Beyl Uels

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг