Беш мамлакат Эрондан товон пули талаб қилди

Олам

image

Канада, Aфғонистон, Буюк Британия, Швеция ва Украина расмийлари Эрондан “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг ҳалок бўлган йўловчиларининг оилаларига компенсация тўлашни талаб қиляпти. Бу ҳақда Канада Tашқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан айтиб ўтди.

"Биз Эрон зудлик билан қурбонларнинг оилаларига халқаро меъёрларга мувофиқ товон пули тўлашини талаб қиламиз", дейди у. Шунингдек, вазир товон пули ҳамма учун бир хил бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Aввалроқ,  жорий йилнинг 8 январь куни “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Теҳрон-Киев йўналишида учган Boeing-737 йўловчи самолёти ҳалокатга учраганди. Натижада ҳаво лайнерида бўлган 176 киши ҳалок бўлди.

Орадан уч кун ўтиб Эрон ҳарбийлари самолёт инсон хатоси туфайли ракета билан уриб туширилганини тан олди. Эрон АҚШдан ҳужум кутаётгани ва самолёт ҳарбий объект яқинидан учгани учун “душман” деб уриб туширилгани айтилди.

Украина Президенти расмий Теҳрондан айбини тўлиқ тан олиши, қурбонлар оиласига компенсация тўлаши ва айбдорларни жазолашини талаб қилди. Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний бу талабларнинг барчасини қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг