Берлин ва Янги-Деҳли газ деб “қирпичоқ” бўляпти 

Олам 15140
image

Суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича савдо можаролари Берлин (Германия) ва Янги-Деҳли (Ҳиндистон) ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликка айланиб кетди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2041 йилгача амалдаги шартномага мувофиқ Ҳиндистоннинг GAIL India Ltd компанияси ҳозирда Германия назоратида бўлган ва SEFE (Securing Energy for Europe GmbH) номини олган Газпромнинг собиқ бўлинмасидан ҳар йили 2,5 миллион тонна суюлтирилган газ олиши керак. Бироқ жорий йилнинг май ойидан бошлаб компания Россиянинг Ямал ярим оролидан ёқилғи ололмаслиги сабабли 17 партия суюлтирилган газ жўнатмасини етказиб беришни бекор қилган.

Агентлик манбаларига кўра, давлатлар ўз дипломатларини суддан ташқари энергия экспорти масаласини ҳал қилишга уриниш учун жалб қилган. Янги-Деҳли SEFE захираларни тўлдиришни ва Ҳиндистон олдидаги барча мажбуриятларини бажариш йўлларини мустақил равишда излаши керак, деб ҳисоблайди.

“Bloomberg”нинг хулоса қилишича, табиий газ нархининг глобал кўтарилиши нархга сезгир ривожланаётган мамлакатларга қаттиқ таъсир қилди. Шунинг учун, Ҳиндистон етказиб берилмаган газ ўрнини қоплаш учун катта маблағ сарфлашга мажбур бўлади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 659
Рейтинг: 3
t
×