Бердимуҳамедовнинг Тожикистонга сафари қолдирилди

Олам

image

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов бувисининг вафоти сабаб жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Тожикистонга режалаштирилган ташрифини қолдирди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, нафақат Президент ташрифи, балки бугун, 8 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Тожикистон ва Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши ва эртага, 9 апрель кунига режалаштирилган икки давлат тадбиркорларининг бизнес-форуми ҳам бекор қилинган. 

Кеча, 7 апрель куни эса Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон Туркманистон Халқ маслаҳати (Халқ кенгаши) раиси, республиканинг амалдаги президентининг отаси Гурбангули Бердимуҳамедовга онаси Ўғулобод Бердимуҳамедованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Маълумот учун, Ўғулобод Бердимуҳамедова 1937 йил 15 июнда Ашхободдан 20 км узоқликда жойлашган Бабарап қишлоғида туғилган. У олти нафар фарзандни тарбиялаган. 2018 йилда Гурбангули Бердимуҳамедов онаси ҳақида “Онага сажда қилиш – зиёратгоҳга сиғиниш” китобини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Ўғулобод Бердимуҳамедова 86 ёшида вафот этган эди. Ўлим санаси эса очиқланмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг