Бердимуҳамедов ўзи ва ўғли номидан Мирзиёевни табриклади

Жамият

image

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни 65 ёшни қаршилагани билан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Халқ Маслаҳати Раиси Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва биродар туркман халқи номидан давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан дилдан муборакбод этиб, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади”, дейилади хабарда. 

Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, жорий йил 14-15 июль кунлари Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали якунлари юқори баҳоланган. Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида эришилган келишувларни, шу жумладан Саноат кооперацияси бўйича ўрта муддатли дастурни, Чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳасини, биринчи Ҳудудлар форуми ва Ишбилармонлар кенгаши якунида имзоланган савдо шартномалари ва битимларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланган.

Самарали йўлга қўйилган парламентлараро мулоқот доирасида олиб борилаётган фаол алоқалар ва алмашинувлар алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашган, жумладан, жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг саммитини ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг