Бердимуҳамедов Норбоева билан ҳам учрашди

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқот икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим қисмига айлангани таъкидланди. Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Туркманистон Миллий Кенгаши ҳузурида ташкил этилган парламентлараро дўстлик гуруҳларининг фаолияти алоҳида қайд этилди.

Жорий йил май ойида Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи парламентлараро форуми ва Аёллар мулоқоти доирасидаги биринчи йиғилиш якунлари юқори баҳоланди. Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни имплементация қилиш борасида тажриба алмашиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, томонларни қизиқтирган барча йўналишлар бўйича қўшма тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар биродар икки мамлакат ва халқларимиз манфаатлари йўлида парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, Сердар Бердимуҳамедов икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келган. Айни пайтда у Самарқандга жўнаб кетди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made