Бердимуҳамедов Каримов ҳайкали пойига гул қўйгани “Оқсарой”га борди

Жамият

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасига ташрифини якунлаш олдидан мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Бугун, 5 октябрь куни Гурбангули Бердимуҳамедов Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Биринчи Президент фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳи – Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасига борди. Президентлар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига гул қўйди.

“Бу марҳум йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат, халқларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ифодаси бўлди”, дейилади Президент Матбуот хизматининг ахборотида. 

Шунинг билан Туркманистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг