Бердимуҳамедов Эрдўған билан учрашди

Олам

image

Бугун, 1 март куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркманистон Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, учрашувда Туркия ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал муаммолар, шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи муҳокама қилинган.

Туркия раҳбари Исроил армиясининг Ғазо секторида гуманитар ёрдам олишни кутаётган тинч аҳолини ўққа тутиши борасида тўхталиб, қабул қилиб бўлмас ҳодиса деб атаган. Шунингдек, Фаластин анклавига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажмини кенгайтириш мақсадида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларига ишора қилинган.

Президент Эрдўған Туркия ва Туркманистон ўртасидаги турли соҳаларда, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Учрашув давомида бир қатор икки томонлама шартномалар, жумладан, табиий газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Протокол, нефть ва табиий газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияси, шунингдек, Туркманистон авиакомпаниялар ва Турк Авиация Уюшмаси Университети ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди, дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг