Бердимуҳамедов ҳарбий самолётни синовдан ўтказди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иш сафари билан Балкан вилоятида бўлиб, мамлакат Қуролли Кучлари ихтиёрида бўлган янги замонавий ҳарбий самолётлар билан танишди ва улардан бирини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берган. 

Мамлакат Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони махсус костюм — ҳарбий учувчи кийимида янги ҳарбий самолётлардан бирининг рулига ўтирган. 

Ушбу ҳарбий самолёт замонавий турбореактив двигателлар ва Ҳарбий ҳаво кучлари олдида турган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган барча нарсалар билан жиҳозланган. У ҳаво майдонини ҳимоя қилиш, разведка ўтказиш, қуруқликдаги кучларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек ҳарбий учувчиларни ўқитиш учун мўлжалланган. Унинг учиш масофаси 2 минг километр, максимал баландлиги 13 минг 700 метр. 

Маълум қилинишича, Туркманистон Президенти овоздан тез учувчи самолётда учаётганда бир неча бурилиш ясаган. Янги самолётда синов парвозини тугатгандан сўнг, давлат раҳбари текис қўнган. 

Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Давлат хавфсизлик кенгаши котиби Чаримират Аманов ва Мудофаа вазири Бегенч Гундоғдиев мамлакат Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонини муваффақиятли синов парвози билан табриклаган. Мудофаа вазири Туркманистон Президентининг учиш формасини пойтахтда янги биноси қурилаётган Бердимуҳамед Аннаев номидаги ҳарбий мактаб музейига ўтказишга рухсат беришни сўраган. 

Миллат етакчиси ушбу таклифни маъқуллаган. Туркманистон Президенти иштирокчиларга хизматларида муваффақиятлар тилаб, воқеа жойини тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг