Бензема “Селтик”га қарши ўйинда қатнашмаслиги мумкин

Спорт

image

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Селтик"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, ҳужумчи жамоанинг душанба кунги машғулотларида қатнашмаган, шунинг учун мураббийлар штаби футболчига Шотландия клубига қарши ўйинда майдонга тушишга рухсат бермаслиги эҳтимоли бор.

Аввалроқ, "Олтин тўп" соҳиби чап оёғидан жароҳат олгани маълум бўлганди.

Жорий мавсумда Бензема "Реал" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб,  6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг