Бензема ҳамон “Лион”га фойда келтирмоқда
Спорт
−
24 Октябрь 2022 6716 1 дақиқа
"Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши туфайли унинг собиқ жамоаси "Лион" 1 миллион евро фойда кўрди. Бу ҳақда "L’Equipe" нашрида хабар берилди.
Бенземанинг 2009 йилда "Реал" билан имзолаган шартномасидаги бандга кўра, агарда у "Олтин тўп"ни қўлга киритса, "қироллик клуби" Франция клубига 1 миллион евро тўлаши керак.
Ўтган мавсумда ҳужумчи "Реал" билан Испания чемпиони ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Франциялик ҳужумчи ҳар икки турнирда ҳам энг яхши тўпурарга айланди.
Эслатиб ўтамиз. "Transfermarkt" портали 34 ёшли ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Шахзод Шукуров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь