Бемордан 5 минг сўм сўраган шифокор ишига қайта тикланди

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарёда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. томонидан беморга касаллик тарихи очиш учун 5 минг сўм талаб қилгани сабабли ишдан ҳайдалагани ҳақида хабар берган эдик.

“Адолат” социал-демократик партияси хабарига кўра, касаллик тарихи очиш учун 5 минг сўм сўраган қашқадарёлик шифокор қайта ишга тикланди.

Маълум қилинишича, бўлиб ўтган воқеадан сўнг, “Адолат” СДП вилоят ва туман Кенгаши депутатлари ушбу ҳолатни ўрганган. 

Ўрганишлар натижасида туман юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда фельдшер Ғ.А.ни ҳар томонлама яхши ишлаши ҳақида маълумотларга эга бўлинган. Шундан сўнг, муолажа фельдшери Ғ.А.ни ўз ўрнига қайта тиклаш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борилган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида шифохона кундузги муолажа фельдшери Азамат Пардаевич Ғозиев юқумли касалликлар шифохонасига ўз ўрнига ишга тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё 5 минг сўм

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made