Беллингем тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

Англиялик футболчи Жуд Беллингем “Реал Мадрид”нинг Европа Чемпионлар Лигасидаги (ЕЧЛ) 4 та ўйинининг ҳар бирида гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

30 ноябрга ўтар кечаси инглиз футболчиси “Реал”нинг “Наполи”га қарши ўйинида рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.  

Шундай қилиб Беллингем “Реал Мадрид”нинг гуруҳ босқичидаги 5 та ўйинининг 4 тасида майдонга тушиб, ҳар бирида гол урди. Ҳозирга келиб Беллингем ҳисобида Европа Чемпионлар лигасида киритилган 10 та гол бор. Шунингдек, у ЕЧЛда 10 та гол урган энг ёш англиялик футболчига айланди.

Ҳозирда Жуд 20 ёшда. Шу вақтга қадар фақатгина Бензема, Мбаппе ва Холанд 20 ёшгача ЕЧЛда 10 та гол уришни уддалаган. 

Европа Чемпионлар лигасининг ортда қолган 5 та туридан кейин “қироллик клуби” ўз гуруҳида юз фоизлик натижа қайд этиб, 1-ўринни нақд қилган. 5-турда “Реал”га 4:2 ҳисобида ютқазган “Наполи” эса 7 очко билан 2-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Жуд Беллингем Европа Чемпионлар Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг