Беллингем нечта ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлди
Спорт
−
19 Февраль
2532Англия терма жамоаси ва “Реал Мадирд” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Ла Лига доирасида “Осасуна”га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Маълум бўлишича, Мадрид клуби ушбу қарордан норози ва қарорни бекор қилиш бўйича апелляция берадиган бўлди. Агар апелляция қаноатлантирилмаса, англиялик футболчи Ла Лига доирасида “Жирона” ва “Бетис”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Беллингем ҳакамлик юзасидан фикр билдирди.
“Биз қарорни амалга ошмаслигига ҳаракат қиламиз. Лекин умид қиламанки, видеоёзувларни кўриб туриб хулоса чиқарилади. Зеро, футболчи майдонда ҳар хил ҳиссиётларга берилади. Сиз майдонда экансизки, ҳиссиётлар сизни хурсанд қилиши, қониқарсиз натижа учун ғазабингизни келтириши мумкин. Бундай ҳолатлар Испаниядаги ҳакамлик сифатига шубҳа билан қарашга ундайди”, дейди Беллингем.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель