Беларуслик футбол мухлислари коронавирус туфайли ўйинларни бойкот қилмоқчи
Олам
−
02 Апрель 2020
4340Беларусь чемпионатидаги "Неман" футбол клубининг мухлислари коронавирус пандемияси сабабли мамлакатдаги футбол ўйинларини бойкот қилмоқчи. Улар одамларни коронавирус хавфи ортаётган бир пайтда стадионларга бормасликка чақирмоқда.
"Бизни "кимдир алдаётганини" биламиз. Биз Беларуснинг барча фан клуб ҳаракатларини бунга чақирамиз. Илтимос, уйда қолайлик”, дейди футбол мухлисларидан бири.
Мухлислар Европада давом этаётган ягона чемпионатни тўхтатишга чақиришди. Кейинчалик ушбу ташаббусга мамлакатнинг бошқа етакчи футбол клуби мухлислари қўшилди.
Таъкидланишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Беларусь ҳукумати ўз фуқароларини мамлакатдаги вазият тўғрисида тўлиқ ва мунтазам равишда хабардор қилмаётганини айтган. Вазиятни баҳолаш учун ЖССТ миссияси мамлакатга ташриф буюриши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Литва Президенти Гитанас Науседа беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкодан республикада эпидемиянинг ҳақиқий кўламини ошкор қилмаганликда гумон қилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда 163 киши коронавирус билан касалланган, икки киши вафот этган, 53 киши тузалиб кетган. Мамлакатда карантин чоралари жорий этилмаган, оммавий тадбирлар бекор қилинмаган, чегаралар ёпилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь