“Беларусдаги сайловлар ҳалол ўтади, АҚШдагидек эмас” – Лукашенко

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенко билан учрашувда Беларусдаги сайловларни АҚШники билан таққослаб, сайлов бу ерда Америкадаги каби ноҳаққоний тарзда ўтказилмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларини БЕЛТА келтирди. 

Қайд этилишича, Лукашенко мамлакатда 2024 йилнинг 25 февралида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига кузатувчиларни таклиф қилиш масаласига тўхталган. 

“Кузатувчиларни таклиф қиладиган субъектлар қонун билан белгиланади. Бизда яширадиган ҳеч нарса йўқ. Керакли вақтда, вақти келганда, зарур деб билганимизда, сайловнинг қандай ўтказилиши билан танишишлари учун кузатувчиларни таклиф қиламиз. Токи бизнинг сайловни Америкадагидек ўтказганимиз учун қоралашмасин. Улар сайловдан кейин одамларга ўқ узади, почта орқали сайловларни ўтказади ва ҳоказо сохталиклар бўлади. Буни бугун аллақачон кўриш мумкин. Биз бу сайловларни ҳалол ўтказишимиз керак”, дейди у. 

Шунингдек, Беларусь раҳбари ҳеч нарсани яширишнинг кераги йўқлигини таъкидлаган. 

“Бугунги кунда 80 фоизга яқин аҳоли биз белгилаган йўналишни сўзсиз қўллаб-қувватламоқда. Нега қўрқишимиз керак? Хўш, иккиланаётган ва қарши бўлган 20 фоиз учун барибир курашамиз. Буни Президент сифатида айтаман”, дея сўзини давом эттиради Лукашенко. 

Маълумот учун, Беларусда парламент сайлови 2024 йили февраль ойининг сўнгги якшанбасида бўлиб ўтади. Унда фуқаролар нафақат Беларусь парламентининг таркибини шакллантиради, балки маҳаллий кенгашлар учун депутатларни ҳам сайлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made