Беларусдаги намойишлар МДҲ давлатлари учун дарс бўлди – Лукашенко

Олам 4029
image

Беларусдаги норозилик намойишларидан сўнг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари хавфсизлик масалаларига жиддийроқ ёндоша бошлади. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 29 январь куни талаба ёшлар билан учрашувда гапирди

“Беларусдан кейин МДҲ мамлакатлари хафсизлик масаласида сусткашлик қилмаяпти. Нега? Беларусь истилосининг ўзига хос хусусияти жуда кучли давлатга зарба берилиши билан боғлиқ эди. Бу синов эди: агар бу усул Беларусда ўтиб кетган-да, демак у бошқасида ҳам қўл келар эди”, дейди Лукашенко.

Унга кўра, Беларусда Арманистон ёки Украинада бўлгани каби рангли инқилоблар учун асос йўқ. 

“1941 йилдаги каби трамплин сингари Россияга ҳужумга ўтиш учун Беларусда блицкригни (немисча сўз: “чақмоқ уруши” – таҳр.) амалга оширмоқчи бўлишди. Бу ерда уларни тўхтатмасанг, Россияга кириб ҳам боришади, фақат замонавий усулда – ижтимоий тармоқлар орқали”, дейди Беларусь раҳбари.

Лукашенко МДҲ мамлакатлари жаҳон сиёсатининг йирик ўйинчилари манфаатлари зонасида эканига эътибор қаратган. 

“Биз Қўшма Штатлар ва умуман Европа Иттифоқининг манфаатлари зонасидамиз. Бизнинг манфаатларимиз ҳисобга олинмайдиган уруш майдонида пайдо бўлиб қолишдан Худонинг ўзи асрасин. Бунга йўл қўймаслик керак. Бу мавзуни Россия ва бошқа Собиқ Совет давлатлари айнан шу тарзда тушунишмоқда ва ҳеч ким бўшашмаяпти”, дея таъкидлади Президент.

Россиядаги воқеаларни Лукашенко “огоҳлантирувчи қўнғироқ”, деб атади. 

“Бу бошланиши, улар аста-секин тебранади ва жараёнлар оммавий авж олади”, дейди Лукашенко.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 126
Рейтинг: 3.1
t
×