Беларусда ўлганларга нисбатан жиноий иш очишга ва уларни суд қилишга рухсат берилди

Олам

image

Беларусь парламентининг қуйи – Вакиллар палатаси ҳуқуқ-тартибот идораларига вафот этганларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда “Зеркало” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг жиноий иш юритишни истисно қиладиган ҳолатлар тўғрисидаги моддасига ўзгартиришлар киритилади.

Унга кўра, вафот этган шахсларга нисбатан даъво муддати ўтмаган жиноятлар – тажовузкор урушга тайёргарлик кўриш ёки олиб бориш, терроризм, геноцид, экоцид, қонунларни бузиш моддалари бўйича иш қўзғатиш мумкин бўлади. 

Марҳум айбланувчиларнинг қариндошлари эса судда вафот этган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишлари мумкин. Бунинг учун улар ариза топширишлари керак.

Қариндошлар жараёнда иштирок этмаслик тўғрисида қарор қабул қилган ёки улар топилмаган тақдирда, айбланувчининг манфаатларини тайинланган адвокат ҳимоя қилади.

Қонун Республика кенгаши (парламентнинг юқори палатаси) томонидан маъқулланиб, мамлакат резиденти Александр Лукашенко томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноий иш Беларус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг