Беларусда тўсатдан ҳарбийлар тайёргарлигини текшириш бошланди
Олам
−
04 Май 2022
7561Беларусь қуролли кучларида “жавоб кучларининг тўсатдан синови” бошланди. Бу ҳақда “Белта” ҳукумат агентлиги мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берган.
Таъкидланишича, ушбу кенг қамровли синовнинг мақсади “шахсий таркибнинг юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга тез жавоб беришга тайёрлиги ва қобилиятини баҳолаш”дир.
Беларусь Мудофаа вазирлигига кўра, текширувда иштирок этувчи кучлар таркиби “аста-секин кўпайтирилади”. Шу билан бирга, қўшинлар бутун мамлакат бўйлаб оммавий равишда жойлаштирилиши айтилган. Лекин қайси йўналишда бўлиши очиқланмаган.
LiveБарчаси