Беларусда намойишларда қатнашган 41 киши қўлга олинди

Жамият

image

Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кеча, 4 сентябрь куни оммавий намойишларнинг 41 иштирокчисини қўлгаолди. Улардан 21 нафари ҳибсланди. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигининг Матбуот котиби Ольга Чемоданова ўзининг Telegram каналида маълум қилди. 

"Умуман олганда, кеча оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун 41 киши ҳибсга олинган. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар судда кўриб чиқилишидан олдин 21 киши ҳибсхоналарга жойлаштирилди", дейилади хабарда. 

Хабарда таъкидланишича, жума куни Беларуснинг 13 та аҳоли пунктида 22 та норозилик намойиши бўлиб ўтди. Уларнинг иштирокчилари сони, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, тахминан 1000 кишини ташкил этди. Вазирлик маълумотларига кўра, жума куни мамлакатда ҳокимиятни қўллаб-қувватловчи 16 намойиш бўлиб ўтди ва унда 1,5 мингга яқин киши киши қатнашди.

Маълумот учун, Беларусда 9 август куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда амалдаги раҳбар Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Бунга қарши одамлар 9 августнинг ўзида кўчага чиқиб, норозилик билдира бошлади. Орадан бир ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, Беларусь халқи тинчигани йўқ. Улар ҳар куни тинч намойиш ўтказяпти.

Дастлабки кунларда намойишлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тўқнашувлар билан бирга кечди. 

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 6 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойишчилар жароҳат олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг