Беларусда КХШТнинг махсус ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказилди

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Беларусда КХШТга аъзо давлатлар қутқарув бўлинмаларининг “Скала-2023” махсус ҳарбий ўқув машғулотлари якунланди. Бу ҳақда “БелРос” нашри хабар берди.

КХШТ қутқарув бўлинмалари махсус ўқув машғулотларининг кўргазмали қисмида Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон қутқарувчилари иштирок этиб, уларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш вақтидаги ўзаро ҳамкорликни ишлаб чиқишди.

Махсус ўқув машғулотларининг мавзуси КХШТ Тезкор реакция коллектив кучларининг қўшма операцияси чоғида содир бўлган ҳар қандай радиацион авария оқибатларини бартараф этишдан иборатдир.

Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти – халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва осойишталикни, аъзо мамлакатлар мустақиллиги, ҳудудий дахлсизлиги ва суверенитетини коллектив ҳимоя қилиш учун тузилган минтақавий халқаро ташкилотдир. Ўзбекистон 2012 йил 28 июнь куни КХШТга аъзолиги тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан нота юборган ва ўша йилнинг 19 декабрида унинг аъзолиги расман тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХШТ Ўзбекистон ва унинг қўшнисини ташкилотнинг айрим ишларига жалб этишга чақирганлигини айтган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ Беларус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг