Беларусда аҳолини Россия вакцинаси билан эмлаш бошланди

Олам 1249
image

Беларусда Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан аҳолини эмлаш бошланди. Ушбу препаратнинг биринчи партияси бугун, 29 декабрь куни мамлакатга етиб келди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармасига асосланиб хабар берилган. 

"Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси Беларусь аҳолисини Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш бошланганини эълон қилади", дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, Россиядан кейин "Спутник V"ни расмий равишда рўйхатдан ўтказган биринчи давлат Беларусь бўлди. 

Маълумот ўрнида, мамлакатда вакцинани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома 21 декабрь куни берилган. 1 октябрда Беларусь ҳудудида "Спутник V" нинг биринчи хорижий клиник синовлари бошланган.

Беларусда коронавирусга чалинганлар 189 мингдан ошган. 167 мингдан кўп бемор соғайган. 1 минг 394 нафар бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.2
t
×