Беларусь вакцинасини яратиш бўйича буйруқ имзоланди 

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко 2021-2023 йилларда коронавирусга қарши Беларусь вакцинасини яратиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилган.  

"1 апрель куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко коронавирус сабаб бўлган инфекцияга қарши маҳаллий вакцинани яратиш тўғрисида фармонни имзолади", дейилган хабарда. 

Ҳужжатда 2021-2023 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий Фанлар академияси томонидан препаратни яратишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кераклиги кўрсатилган. 

Ижро этувчи ташкилотларни ўз ичига олган ҳолда, асосий босқичлар, маблағ манбалари, шунингдек, клиникагача ва клиник текширувлар вақти аллақачон аниқланган. 

Илмий ташкилотлар барча керакли ускуналар ва бутловчи қисмларни олиши таъкидланган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда 323 043 киши коронавирус юқтирган, 2 257 нафар бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь вакцина

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг